Давлат геология музейи ходимларига Ўзбекистон Республикаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларини мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда музей раҳбарият ва бўлим раҳбарлари шунингдек масъул ходимлари иштирок этишди.
Юрист маслаҳатчиси Хушвақт Сафарбаевич иштирокида ҳодимлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳодимларнинг хуқуқий онг ва маданиятини юксалтириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатини шакллантириш бўйича тақдимот материаллари кўрсатилди.

Admin

Жорий йилнинг 23 октябр куни Давлат геология музейида “Сайлов 2024” хамда “Аралаш сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари” тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда музейнинг юрист маслаҳатчиси Х.С. Хайитов иштирок этди. Тадбир давомида “Аралаш сайлов тизими ва унинг ўзига хос хусусиятлари” тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди. Музей ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

Admin

Жорий йилнинг 19 октябр куни Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб - қуватлаш “Нуроний” жамғармаси Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4906-сонли Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган нуронийларга мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Маросимда юздан ортиқ меҳнат фахрийлари кўкрак нишони билан тақдирландилар. Давлат геология музейи директори Ахмедшаев Ахмаджон Шаякубович “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Тадбир давомида санъаткорлар иштирокида катта концерт дастури намойиш этилди.

2020 йил Тоғ – кон саноати ва геология вазирлиги тасарруфидаги Давлат геология музейи ҳамда Япония давлатининг Цукуба Университети ўртасида геология, палеонтология ва музейшунослик йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Меморандум асосида Навоий вилояти, Учқудуқ туманида Жарақудуқ худудида II – Ўзбек ва Япон илмий дала изланишлар бўлиб ўтди.
Тоғ – кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланган Дастур асосида, 2024 йил 07 - октябрдан – 18 – октябргача “Ўзбек геология қидирув” АЖ Регионал Марказий геология тасвирлаш экспедицияси ходимлари ҳамда Цукуба университети мутахассислари Навоий вилояти Жарақудуқ худудида палеонтологик илмий дала изланишлар олиб боришди.
Палеонтологик илмий экпедиция иштирокчилари:
Япония университети делегация аъзолари:

  • 1. Коҳеи Танака – Цукуба Университети профессори
  • 2. Ёшитсугу Кобаяши – Хоккайдо Университети профессори
  • 3. Катсуихиро Кубота – Хйого Префектураси музейи куратори
  • 4. Хиронао Матсуомото – Цукуба Университети доценти
  • 5. Оки Сотояма – Цукуба Университети талабаси
Ўзбекистон делегация аъзолари, “Ўзбек геология қидирув” АЖ Регионал Марказий геология тасвирлаш экспедицияси ходимлари:
  • 1. Шерзод Махмудов – Палеонтологик илмий экспедиция рахбари.
  • 2. Алпомиш Анваров – Техник геолог.
  • 3. Юрий Фёдоров – Етакчи геолог.

Ўзбекистон ва Япония илмий қўшма палеонтологик экспедицияси натижаларига кўра мутахассислар томонидан тош қотган қадимги жонзотларнинг суяк қолдиқлари топилган бўлиб, улар илмий изланишлар мақсадида Давлат геология музейига олиб келинди. Ҳозирда топилган таксонлар Давлат геология музейида сақланмоқда, кейинчалик Давлат геология музейи, Марказий геология тасвирлаш экспедицияси ходимлари ҳамда Цукуба университети олимлари билан биргаликда илмий изланишлар олиб борилди ва суяк қолдиқларни қадимги жонзотларнинг қайси турига (йиртқич, ўтхўр, судралиб юрувчи, учувчи ва х. к.) мансублиги аниқланади.

Жорий йилнинг 30-август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан Давлат геология музейи раҳбарияти ходимларни байрам билан табриклади ҳамда Кон – геология вазирлигининг “Фахрий ёрлиқ”ни топширди.

Давлат геология музейи ходимлари умумхалқ ҳашарида фаол қатнашишмоқда 2024 йил 25 - август якшанба куни.

Жорий йилнинг 24 – 25 - август кунлари юртимизда “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилмоқда. Давлат геология музейи ходимлари икки кун мобайнида умумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол қатнашишди.

Музей ходимлари томонидан бино атрофлари спирилди, дарахтлар оқланди, бинонинг ойналари артилди, зиналари ювилди ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Admin
Жорий йилнинг июл ойида Давлат геология музейи директори Ахмаджон Ахмедшаев “Sevimli TV” телеканалида “YANGI HAYOT” ижтимоий сиёсий ток - шоуда музейшунос мутахассиси сифатида қатнашди. Кўрсатув давомида “Тарихий музейларнинг ер тўласида нима бор?” ҳамда “Нега одамлар музейларга бормаяпти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу кўрсатувда Маданий мерос агентлигининг биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Ф. Халимов, ЎзФА Санъатшунослик институти ноёб объектлар бўлими бошлиғи Акмал Ўлмасов ва бошқа музей ходимлари журналистлар қатнашишди.

Admin
Жорий йилнинг июн ойида Давлат геология музейи ходимлари “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Ибтидо” кўрсатувида қатнашишди. Кўрсатув давомида геология ва палеонтология йўналиши бўйича, “Мамонтлар Ўзбекистон ҳудудида яшаганми?” мавзусида суҳбат ўтказишди. Ўзбекистон Республикаси худудида яшаган хартумлилар ойласига кирувчи қадимги ҳайвонларнинг тарихи, қадимий жонзотларнинг суяк топилмалари тўғрисида саволларга жавоб берилди.
Шунингдек музейдаги мавжуд экспонат, 2013 йил Тошкент вилояти Оҳангарон туманида топилган хартумлилар ойласига кирувчи қадимги ҳайвон Archidiscodon meridionalis Nesti суяк қолдиқлари аниқроғи тишлари ва шохлари (бивень) тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Жорий йилнинг 3-4 июл кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси маркази томонидан “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Ўзбекистон олимлари форуми бўлиб ўтди.
Форум доирасида Марказ музейи бўлимларининг кенгайтирилган йиғилишлари бўлиб ўтди. Шўъбаларга бўлинган ҳолда ўтказилган семинарларда “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё”, “Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши”, “Таълим”, “Шаҳарсозлик ва меъморчилик тарихи”, “Анъаналар”, “Қуръон зали концепцияси”, “Илм – фан”, “Санъат ва бадиий ҳунармандчилик”, “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон”, “Имом Бухорий музейи концепцияси” бўлим мутахассислари музейга жойлаштириладиган экспонатлар ҳақида ўз тақдимот ва лойиҳаларини намойиш этишди. Ишчи гуруҳга таклиф этилган соҳа мутахассислари, олим ва тадқиқотчилар муҳокамага ташланган масалаларга ўз муносабатлари, фикрлари ва таклифларини бериб ўтишди. БАТАФСИЛ

Ҳамкорлик!

Admin

Жорий йилнинг май ойида Давлат геология музейи директори А. Ш. Ахмедшаев Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Термиз муҳандислик-технология институтига ташриф буюрди. Ташриф вақтида Термиз муҳандислик-технология институти билан биргаликда институтнинг янги геология музейини концепциясини тузишда ва ташкил қилишда ёрдам беришга келишилди.
Шу муносабати билан жорий йилнинг июн ойида музейга Институтнинг ректори ва уста хунарманд мутахассислар ташриф буюришди. Ташриф чоғида улар музейда жойлашган кўргазма заллар, витриналар, экспонатлар, макетлар билан танишишди ва ўзларига керакли маълумотларни олишди.

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тизимости корхона, ташкилот, муассасалари ахборот хизматларида фаолият олиб бораётган матбуот котиблари ва масъул ходимлар учун “Геология, тоғ-кон саноати, металлургия соҳасини оммавий ахборот воситаларида ёритишда янгича ёндашув, ўзаро ҳамкорлик, коммуникациялар, тезкор ахборот алмашинувини амалга ошириш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.
Тадбирда АОКА бўлим бошлиғи М.Парпиев, агентлик Ахборот хизмати етакчи мутахассиси М.Файзиев ҳамда “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ Ахборот хизмати раҳбари У.Қаршибоевалар томонидан тақдимотлар ўтказилди. Семинарда Давлат геология музейи ходими С. Қодиров қатнашди. Семинар якунида барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланди.

Жорий йилнинг 21 июн куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” мавзусидаги Ўзбекистон тарихчи-шарқшунос олимлари форумининг иккинчи иш куни бўлиб ўтди. Унда Давлат геология музейи директори А. Ахмедшаев ва Республикамизнинг атоқли академиклари, профессорлари ва докторлари билан биргаликда иштирок этишди ва “Биринчи ва Иккинчи Ренессанслар илм-фан ривожи мисолида” Цивилизация маркази музейининг “Илм - Фан” бўлимида экспозицияларининг мазмуни ва моҳиятини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон Фармони тасдиқланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг ҳар бир инсонга ўз салохиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2024 йил мўлжалланган амалий тадбирдар режаси, 85-бандида давлат органлари раҳбарлари ва ёшларнинг тўғридан-тўғри очиқ мулоқотини йўлга қўйиш мақсадида “Раҳбар ва ёш ходимлар” учрашувлари ташкил этиш белгиланган.
Шу муносабати билан жорий йилнинг 27 июн куни Давлат геология музейида “Раҳбар ва ёш ходимлар” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида музей директори А. Ахмедшаев ҳамда Касаба уюшмаси раиси М. Абидовалар ёш ходимларни ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб беришди.
Учрашув якунида ёш ходимларга уларни келгусидаги ишларида ва илмий изланишларда омад тилашди ва ўзларини қийнаб келаётган муаммолар, камчиликлар бўлса мурожаат қилишларини айтиб ўтишди.

Жорий йилнинг 01 июн куни Давлат геология музейи ходимлари жамоа бўлиб Президентимизнинг “Ички туризмни ривожлантириш”га қаратилган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Минерал ресурслар институтига қарашли Кумушкондаги дам олиш масканига, ҳамда “Хазрати Али” зиёратгохига боришди. Ходимлар билан биргаликда спорт мусобақалари, ўйин-кулгилар уюштирилди. Ходимларимиз маданий хордиқ олиб қайтишди.

Жорий йилнинг 29 май куни Давлат геология музейида “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда музейнинг юрист маслаҳатчиси Х.С. Хайитов иштирок этди. Тадбир давомида “Ўзбекистон 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонида кўзда тутилган энг муҳим чоралари кўриб чиқилди.


Жорий йилнинг 28 май куни Давлат геология музейи директори Япониянинг Цукуба университети профессори Кохеи Танака ва Цукуба университетининг докторанти Анваров Отабек билан Zoom платформасида видеоконференция учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида Цукуба университети олимлари ва Геология музейи билан тузилган меморандуми асосида 2022 ва 2023 йилларда қўшма Ўзбек-Япон илмий палеонтологик экспедиция натижалари бўйича мухокамалар олиб борилди.
Қўшма Ўзбек-Япон илмий палеонтологик экспедиция натижалари кўра 2023 йилда Навоий вилояти Учқудук туманида жойлашган Жарақудуқ худудида, Жанубий Фарғона ва Тошкент вилояти Паркент туманлари ўрганилди ва 1000 яқин флора ва фауна (қолдиқлари, таксонлари, тошқотмалар) аниқланди. Йиғилган ҳайвонлар намуналари турли гуруҳларини ўз ичига олади, улар орасида икки табақали молюскалар ва гастроподлар, акула тишлари, балиқ умуртқалари, тошбақа косаси, тимсоҳ ва динозаврларнинг суяклари ва тишлари, шунингдек, тошқотган ўсимликлар бўлаклари.
Ҳозирда палеонтологик тадқиқотлар давомида тўпланган намуналар ҳамда Давлат геология музейида сақланаётган намуналарни Цукуба Университетида замонавий рентгенли микрокомпьютерли томографиядан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинмоқда ва ўрганилмоқда
Учрашув давомида қўшма Ўзбек-Япон илмий палеонтологик экспедиция натижалари бўйича Геология музейи ходимлари билан биргаликда таҳлил қилинган ва ўрганилган маълумотлар асосида илмий коференцияларда тақдимотлар ўтказиш, мақолалар чоп этилиш, Ўзбекистон ва Япония музейларида кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Ҳамкорлик!

Admin

Жорий йилнинг 8-9 май кунлари Давлат геология музейи директори А. Ш. Ахмедшаев Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Термиз муҳандислик-технология институтига ташриф буюрди. Ташриф вақтида Институт талабаларига “Давлат геология музейи фаолияти” ва “Геология фанлари” мавзуларда “мастер класс” ўтказилди. Талабалар тағдимот мобайнида актив қатнашишди ва ўзлари учун қизиқ бўлган мавзулар бўйича саволлар беришди. Шу ерда институтнинг факультет декани ва устозлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан маълумотлар алмашилди. Ва келажакда Термиз муҳандислик-технология институти билан биргаликда институтнинг янги геология музейини концепциясини тузишда ва ташқил қилишда ёрдам беришга келишилди.

2024–йил 16-17-март кунлари Давлат геология музейи ходимлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида Наврўз байрами ҳамда муборак Рамазон ойида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида умумхалқ ҳашари ташкил этилди.
17 март куни музейнинг Миробод туманида жойлашган биносида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди.

Давлат геология музейи ходимлари 8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан музейда фаолият юритаётган хотин-қизларни байрам билан табриклади ва эсдалик совғалар топширилди. Давлат геология музейи Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида фаолият олиб бораётган аёллар ва барча хотин-қизларни байрам билан табриклайди.

Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан "2024 йил- Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида аёллар ва ёшларнинг ўрни” мавзусида ўқув-семинари ўтказилди. Семинарда Давлат геология музейи ходимлари ҳам қатнашишди. Семинар доирасида Хотин-қизлар кенгашининг 2024 йилга иш режаси тасдиқланди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Тиббий кўрик

Admin

Жорий йилнинг феврал ойида “Ўзбекгеофизика”АЖ қарашли клиника шифохонаси шифокорлари Давлат геология музейи ходимларини навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказдилар. Ходимлар тиббий кўрикда офтальмолог, отоларинголог, флюорография, невропатолог, терапевт ва бошқа йўналишдаги шифокор кўригидан ўтдилар.

80 ЁШИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Давлат геология музейи ходими, геология сохасида 58 йиллик амалий иш тажрибасига эга Обиджон Мухамаджонович 80 ёшни қарши олди. Музей жамоаси томонидан фахрий ходимларни таваллуд кунларини нишонлаш анъанага айланган. Бу анъанани давом эттирган ҳолда бу йил 80 ёшни қарши олган устоз геолог Обиджон ака Мухамаджонович юбилейини биргаликда нишонланди. Тадбир қатнашчилари устознинг музей ривожига ва умуман геология соҳасига қўшган улкан ҳиссаси, самарали меҳнат йиллар давомида кўплаб ёш геологларга устозлик қилганини алоҳида эътироф этишди.

Admin

Геология музейи ходимлари “Тошкент” телеканалида “Сиз нима дейсиз?” кўрсатувида қатнашишди. Кўрсатув давомида “Музейлар нимага керак” мавзусида жонли эфирда телекўрсатув намойиш этилди. Кўрсатув жонли эфирда бўлиб, Давлат геология музейи директори, бўлим бошлиғи шунингдек Республикамиздаги музейлар директорлари, маданий мерос агентлиги ходимлари ва талабалар иштирок этишди.

Давлат геология музейида Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январ “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди. Иштирокчиларга Қуролли Кучларда олиб борилаётган ватанпарварлик ишлар, юртимизда қуролли кучларнинг ўрни, вазифалари бўйича маъруза қилинди. Байрам дастурида давра суҳбатлари, мусиқий дастурлар ҳамда бадиий чиқишлар ўрин олди.

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган бундай маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди. Жорий йилнинг 27 – декабр куни Давлат геология музейида кириб келаётган янги йил муносабати билан маънавий-маърифий байрам тадбири ва «Уч авлод учрашуви» бўлиб ўтди. Тадбирда меҳнат фаҳрилари билан бирга суҳбат ўтказилди. Музейи раҳбарияти ва касаба уюшмаси байрам билан меҳнат жамоасини табриклаб, ходимларга эсдалик совғалар тарқатишди. Келган меҳмонлар ва тадбир иштирокчиларига ширин дастурхон ташкиллаштирилди ҳамда тадбир кўтаринги рухда ўтиш мақсадида қизиқарли викторина ва танловлар уюштирилди

Admin

Joriy yilnng 11 dekabr kuni «Mening Konstitutsiyam 31 yoshda» shiori ostida hamda hodimlarni huquqiy savodxonligini oshirish maqsadida Davlat geologiya muzeyida O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasiga bag‘ishlangan “Mening Konstitutsiyam va davlat tilim” mavzusida diktant tashkil etildi.

Жорий йилнинг 27 – 30 ноябр кунлари Хитой Халқ Республикасида, Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир белбоғ Бир йўл” (BRISMIS 2023) ташаббуси доирасида табиий фанлар музейларини ривожлантириш бўйича халқаро симпозиумда Давлат геология музейи директори А.Ш. Ахмедшаев қатнашди. Маълумот учун ҳавола -

Admin

Жорий йилнинг 7 декабр куни Давлат геология музейда “Биз зўравонликка қаршимиз”, “Оила-муқаддас қўрғон” ва “9 декабр Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни” мавзуларида юрист маслаҳатчиси Х.С. Хайитов иштирокида инсон ҳуқуқлари поймол этилишига бефарқ бўлмаслик, оилавий зўравонлик холатлари ҳақида ижтимоий ҳуқуқий ёрдамлар олиш мумкунлиги ва коррупцияга қарши курашиш, уларни бартараф этиш ҳақида семинар трейнинг ўтказилди.

Admin

Давлат геология музейида “9 декабр – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган, музей ходимлари иштирокида, тадбир ўтказилди. Тадбирда коррупциявий хавфларнинг олдини олиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш, уларни бартараф этиш каби масалаларга бағишланган.

Admin

Жорий йилнинг 29 ноябр куни Давлат геология музейида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг мазмун – моҳиятларини ёритиб бериш мақсадида давра суҳбати ўтказилди.

Admin

Давлат геология музейи Хитой Халқ Республикасида, Пекин шахрида 27 – 30 ноябр кунлари бўлиб ўтадиган “2023 Бир белбоғ Бир йўл ташаббуси доирасида табиий фанлар музейларини ривожлантириш бўйича халқаро симпозиум”да (BRISMIS 2023) қатнашмоқда.
Симпозиум Хитой Табиий фанлар музейлари ассоциацияси (CANSM) томонидан уюштиримоқда. Конференция мавзуси - Ҳамма учун ҳаётни яхшилаш: норасмий контекстда СТЕМ таълими. Конференцияда очилиш маросими, асосий нутқлар, тематик форумлар, семинарлар, профессионал ташрифлар, онлайн кўргазма ва бошқаларни ўз ичига олган. Конференция жонли эфирда намойиш этилади.
Хозирда халқаро симпозиумнинг расмий веб – сайти сахифасида онлайн кўргазма ташкил қилинган бўлиб, у ерда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология музейи қатнашмоқда. Маълумот учун ҳавола -

Admin

Жорий йилнинг 15 ноябр куни Геология музейи ходимлари “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Ибтидо” кўрсатувида қатнашишди. Кўрсатув давомида геология ва палеонтология йўналиши бўйича, “Афсонага айланган хайвонлар” мавзусида сўхбат ўтказишди. Ўзбекистон Республикаси худудида яшаган динозавирларнинг тарихи, қадимий жонзотларниннг суяк топилмалари ва умуман Ерда хайвонот олами пайдо бўлиши, унинг ривожланиш вақти, Палеонтология фани бу нима, Палеоботаника, Палеозоология, тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Admin

Давлат геология музейи Weekly сайти билан биргаликда музей ҳақида мақола чоп этилди. Weekly Ўзбекистоннинг асосий кўнгилочар журнали бўлиб, ҳафталик саҳифаларида Ўзбекистон ва жаҳон янгиликлари ҳам чоп этилади. Яқинда веб-сайт очилган ва унда сиз бизнинг музейимиз ҳақида маълумот олишингиз мумкин. Ссылка: https://weekly.uz/city/839/

Admin

Геология музейи ходимлари музейнинг янги биносининг 4-қаватида витриналар ўрнатишмоқда. Кўргазма “Экспедициялар” бўлими деб номланган бўлиб, витриналарда юртимизнинг турли сарҳадларида фаолият олиб бораётган геолог мутахассислар томонидан тўпланган коллекциялар ўрин олмоқда.

2023 йилнинг 10-12 ноябр кунлари 11 ноябр - “Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни” байрамини нишонлаш мақсадида «Геология музейи»ДМ ходимлари жамоа бўлиб МЧЖ«Чотқол реабилитация маркази»да 2 кунлик дам олишда бўлдилар. “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ишчи-ходимлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа кўтаринки руҳда ўтказилди, ғолиб иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.