Ўзбекистон олимлари форуми

Random Name

Random Name Жорий йилнинг 3-4 июл кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Ислом Цивилизацияси маркази томонидан “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Ўзбекистон олимлари форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида Марказ музейи бўлимларининг кенгайтирилган йиғилишлари бўлиб ўтди. Шўъбаларга бўлинган ҳолда ўтказилган семинарларда “Исломдан аввалги даврда Марказий Осиё”, “Исломнинг Марказий Осиёга ёйилиши”, “Таълим”, “Шаҳарсозлик ва меъморчилик тарихи”, “Анъаналар”, “Қуръон зали концепцияси”, “Илм – фан”, “Санъат ва бадиий ҳунармандчилик”, “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон”, “Имом Бухорий музейи концепцияси” бўлим мутахассислари музейга жойлаштириладиган экспонатлар ҳақида ўз тақдимот ва лойиҳаларини намойиш этишди. Ишчи гуруҳга таклиф этилган соҳа мутахассислари, олим ва тадқиқотчилар муҳокамага ташланган масалаларга ўз муносабатлари, фикрлари ва таклифларини бериб ўтишди.

Random Name

Random Name Форумда Давлат геология музей директори Ахмаджон Ахмедшаев “Илм – фан” бўлимида геолог олим сифатида иштирок этди. Марказ музейининг “Илм – фан” бўлимида Абу Райҳон Берунийнинг минералогияга оид тадқиқотлари, илмий изланишлари тўғрисида экпозиция яратилган бўлиб, у ерда Давлат геология музейи томонида тўҳфа қилинган минераллар ўз жойини эгалаган.
Random Name Форум иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва тавсияларидан сўнг Ислом цивилизацияси маркази қурилиш майдонига ташриф буюришди.

Random Name Random NameRandom Name

Random Name 4 июл куни пойтахтмиздаги Симпозиумлар саройида “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” мавзусидаги форумнинг ялпи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов очиб берди. Шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази директори Отабек Ҳасанов модераторлик қилган Форумнинг очилиш маросимида, Президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, ЎзФА вице-президенти Баҳром Абдуҳалимов, ЎзФА Тарих институти директори Азамат Зиё, шунингдек, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти раисининг маслаҳатчиси, туркиялик Холид Эренлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Random Name Random NameRandom NameRandom NameRandom NameRandom NameRandom NameRandom NameRandom NameRandom Name