



Хитой Табиий фанлар музейлари ассоциацияси (CANSM) Хитой Халқ Республикаси Фуқаролик ишлари вазирлигида рўйхатдан ўтган ва Хитой Фан ва Технологиялар Ассоциацияси (CAST) томонидан бошқариладиган А синфидаги миллий билимли жамиятдир. 1980-йилда ташкил этилган ассоциацияга ҳозирда 700 га яқин муассаса ва 3200 дан ортиқ индивидуал аъзолар киради, улар асосан табиий фанлар музейлари соҳасида фаолият юритувчи мутахассислар, шунингдек, тегишли корхона, муассаса ва ижтимоий ташкилотларда меҳнат қилаётган шахслар.
2017-йилда ташкил этилганидан буён “Бир белбоғ Бир йўл” ташаббусига қўшилган мамлакатларда табиий фанлар музейларини ривожлантиришнинг узоқ муддатли кўп томонлама халқаро механизмига айланган BRISMIS платформасининг тарихий ишга туширилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология музейи қатнашишга таклиқ қилинганди ва хозирги вақтгача (CANSM) томондан уюштирилган симпозиумларда қатнашиб келмоқда.
Жорий йилнинг 27 – 30 ноябр кунлари Хитой Халқ Республикасида, Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир белбоғ Бир йўл” (BRISMIS 2023) ташаббуси доирасида табиий фанлар музейларини ривожлантириш бўйича халқаро симпозиумда Давлат геология музейи директори А.Ш. Ахмедшаев қатнашди.
Cимпозиумда очилиш маросими, ҳамкорлик семинарлар, Халқаро англашув меморандумлар имзолаш маросими, тематик форум, музейларга ташрифлар ва кўргазмалар бўлиб ўтди.



1-Ҳамкорлик семинари --------------------------------- 2-Ҳамкорлик семинари
27 ноябр куни Хитой фан ва технология музейида “Яхши ҳаёт учун илм-фан марказлари ва музейларда илмий таълимга эътибор қаратиш” мавзуси бўйича 1-Ҳамкорлик семинари бўлиб ўтди.
28 ноябр куни Хитой фан ва технология музейида “Планетарияда СТЭМ таълимини ўрганиш ва амалиёти” мавзуси бўйича 2-Ҳамкорлик семинари бўлиб ўтди.
29 ноябр куни Хитой фан ва технология музейида Симпозиумнинг очилиш ва Симпозиумнинг Халқаро англашув меморандумлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Хитой Халқ Республикасининг 10 та табиий фанлар музейлари хамкорлик қилиш истагини билдиришди ва Халқаро англашув меморандумлар имзолаш маросимида Давлат геология музейи билан озаро англашув меморандуми имзоланди.
Жумладан:
Меморандум имзолаш церемонияси
Давлат геология музейи ва Хитой геология музейи ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Давлат геология музейи ва Шанхай фан ва технология музейи ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Давлат геология музейи ва Янгзи дарёсининг делтасидаги табиий ва илмий музейлари альянси ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Симпозиум иштирокчиларининг гуруҳ фотосурати
29 ноябр куни Хитой темир йўл музейида 1-Тематик форум бўлиб ўтди. Сўнг Чжан Тианёу ёдгорлиги музейига Профессионал ташриф уюштирилди.
1-Тематик форум-----------------------------Чжан Тианёу ёдгорлиги музейи
30 ноябр куни Хитой фан ва технология музейида 2-Тематик форум бўлиб ўтди. Сўнг 1-Ҳамкорлик семинарида гурух тақдимотлари бўлиб ўтди. Мобиль илмий-оммабоп манбалар кўргазмасида бўлди.
2-Тематик форум --------------------------- 1-Ҳамкорлик семинар
Мобиль илмий-оммабоп манбалар кўргазмаси
Хитой табиий фанлар музейлари ассоциацияси президенти Ченг Донхун хоним таклифи билан алоҳида музокара олиб борилди. Учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан маълумотлар алмашилди. Учрашув давомида Ченг Донхун хоним томонидан таклиф берилди ва шу таклифда Давлат геология музейи Ўрта Осиёда Хитой табиий фанлар музейлари уюшмаси элчиси сифатида белгиланиши кўзга тутилмоқда.
Хитой табиий фанлар музейлари ассоциацияси президенти Ченг Донхун хоним билан учрашув
30 ноябр куни Хитой миллий зоология музейида 3-Тематик форумда “Илм ва фан оммалашган жойларда СТЕМ таълими ва маданий таълимни комплекс ривожлантиришга кўмаклашишда янгича фикрлаш” мавзусида Давлат геология музейи директори “Ёш геолог” олимпиадаси мисолида тақдимот билан иштирок этди. Ундан сўнг Хитой миллий зоология музейида экскурсия ташкиллаштирилди.
3-Тематик форум
Хитой миллий зоология музей
Симпозиум иштирокчиларининг гуруҳ фотосурати
30 ноябр куни Хитой фан ва технология музейида симпозиумнинг тугаши маросими бўлиб ўтди.
(c) 2016-2017 Государственный Геологический музей