Admin

Жорий йилнинг 27 декабр куни Давлат геология музейида музей ходимлари келаётган янги йилни муносиб кутиб олишлари учун музей маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан иш фаолияти давомида самарали ва намунали мехнат қилганликлари учун эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Admin

Жорий йилнинг 7 декабр куни Давлат геология музейида Конституциямизнинг 29 йиллиги муносабати билан, ҳамда 9 декабр ҳалқаро Коррупцияга қарши курашиш кунига бағишланган “Коррупция - ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида Юрисконсульт Х.С. Хаитов иштирокида давра суҳбати бўлиб утди.

Admin

Давлат раҳбарининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Давлат геология музейи ходимлари ҳам кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда. Жорий йилнинг 15 ноябр куни Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳокимлиги томонидан ажратилган ҳудудда 215 та манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда.

Admin

Жорий йилнинг 18 октябр куни Давлат геология музейининг “Ёш геолог” командаси аъзолари ва Давлат геология музейи директори А.Ш. Ахмедшаев, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси Ж. Иноятов, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари бўйича З. Ахмедова ва музейга ташриф буюрган мехмонлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув мобайнида “Ёш геолог” команда аъзолари XIII - Бутунроссия ёш геологлар олимпиадасида яхши натижаларни кўрсатганлиги муносабати билан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Admin

Жорий йилнинг 18 октябр куни Давлат геология музейига минерал ресурсларни қидириш, улардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш бўйича МДҲ мамлакатлари ҳукуматлараро Кенгаши қатнашчилари Роснедр компаниясининг ходимлари ташриф буюришди. Ташриф чоғида уларга музей директори А.Ш. Ахмедшаев томонидан музейимиз бўйлаб қизиқарли экскурсиялар ўтказилди ва Давлат геология музейининг “Ёш геолог” командасининг аъзолари билан учрашув ўтказилди. Шунингдек учрашув мобайнида мароқли сухбат ўтказилди ва эсдалик совғалар улашилди.

Admin

Жорий йилнинг 11 октябр куни Павл Йозеф Шафрик номидаги Университет профессори Мартин Кундрати ва бир гурух геолог, палеонтологлар ҳамда ДК “Регионалгеология” геолог-палеонтолог ходимлари билан Навоий вилояти Жарақудуқ туманига уюштирилган экспедициядан қайтиб келишди. Экспедиция мобайнида Қизилқум саҳросида палеонтологик салохияти бор жойларга ташриф буюришди ва ўрганиб чиқишди. Шунингдек қадимги жонзотларни ноёб суяк қолдиқлари топилган бўлиб мутахассислар билан биргаликда Давлат геология музейида ўрганилади.

Admin

Жорий йилнинг 13 сентябридан бошлаб “Ўзбекистон тарихи” каналида «Музей бўйлаб – сайёр дарс» теледастурида Давлат геология музейи Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети талабалари билан биргаликда сайёр дарс олиб боришмоқда.

Сайёр дарс мобайнида музей мутахассислари томонидан геология сохаси, Ўзбекистон Республикаси худудидаги фойдали қазилмалар, минераллар, қадимги жонзотларнинг суяк қолдиқлари тўғрисида томошабинларга қизиқарли маълумотлар бериб бормоқдалар.

Admin

Жорий йилнинг 22 сентябр куни Давлат геология музейига Словакия Республикаси Кошице шаҳридаги Павл Йозеф Шафрик номидаги Университети профессори Мартин Кундрати ва бир гурух геолог, палеонтологлар ташриф буюришди. Ташрифдан мақсад Ўзбекистон худудидаги палеонтологик саллохияти бор жойларни излаб ва ўрганиб, қадимги жонзотларни ноёб суяқ қолдиқларини аниқлаб ва оммага тадбиқ этиш. Шунингдек ёш кадрларни геология ва палеонтология сохасига кизиқишини уйғотиш ҳамда малака ошириш ишлари кўзга тутилган.

Ҳозирда Словакия палеонтологик экспедициясининг Ўзбекистонга келиш дастури ишлаб чиқилган бўлиб, у асосида Новоий вилояти Джаракудуқ туманида илмий ишлари бошланган.

Маълумот учун: 2020 йил 30 ноябр куни Давлат геология музейи ҳамда Словакия Республикаси Кошице шахридаги Павл Йозеф Шафрик номидаги Университети билан ўзаро хамкорлик меморандуми Ўзбекистондаги Словакия Республикаси элчихонасида Словакия Республикаси Узбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори иштирокида имзоланди. Меморандум имзолашдан мақсад: геология, палеонтология, музейшуносли сохаларида ўзаро ҳамкорликдир.

Admin

Жорий йилнинг 8 сентябр куни Буюк Британиянинг Royal Society Open Science нашриёти томонидан “A new carcharodontosaurian theropod dinosaur occupies apex predator niche in the early Late Cretaceous of Uzbekistan” – “Янги кархародонтозаврнинг - теропод динозаври Ўзбекистоннинг бўр даврининг бошларида йиртқичларнинг юқори чўққисини эгаллаган” тўғрисида мақола эълон қилинди.

Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасининг Навоий вилоятида жойлашган Бисектин формациясидан кечги бўр (турон) даврида яшаган катта танали кархародонтозаврнинг ажратилган юқори жағ суяги тўғрисида ёзилган.

Динозавр Ulughbegsaurus uzbekistanensis деб номланди. Этимологияси: “Ulug'bek” - темурийлар султони Улуғбекнинг XV-аср астрономи ва математиги сифатида Ўрта Осиё (ҳозирги Ўзбекистон) минтақасидаги дастлабки илмий хизматларини эътироф этиш учун қўйилган. Лотин тилидан таржима қилинган “Sauros” судралувчиларни англатади. "Uzbekistan" нинг ўзига хос номи Ўзбекистон Республикасини билдиради.

2008-2011 йилларда Давлат геология қўмитасининг илмий текшириш институти ходими Aндрей Канаш илмий мавзу билан Навоий вилояти, Жарақудуқда атрофларида ўрганиш ишларини олиб борган ва у томондан динозавр суяк қолдиқлари топилган.

Кейинчалик Япониялик профессор Коҳеи Танака ҳамда Япониянинг Цукуба университети докторанти Отабек Aнваров, Канадалик профессор Дарла Зеленитский, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология музейи директори Aҳмаджон Aҳмедшаев ҳамда Ҳоккаидо университети профессори Кобаяшидан иборат тадқиқотчилар гуруҳи томонидан ўрганилиб чиқилди. Динозавр суяклари янги динозавр турига мансублиги аниқланди ва кашф этилди.

2018 йилдан бошлаб Давлат геология музейи ҳамда Япониянинг Цукуба университети билан геология, палеонтология, музейшуносликда ўзаро ҳамкорлик қилиш мақсадида меморандум имозоланган.

Мақола - Royal Society Open Science

Admin

Мана сентябр ойи ҳам келди. Янги ўқув йили ҳам бошланди. Мактаб ўқувчилари, олийгоҳ талабалари анъанавий тарзда ўқишни бошлашди. Кўпгина олийгоҳларда илк дарсларни ўқитувчилар музейларга саёҳат қилишдан бошламоқдалар. Жорий йилнинг 7 сентябр куни Тошкент давлат техника университети геология қидирув факультетининг бир гурух 2 курс талабалари Давлат геология музейига ташриф буюришди. Музейда уларга Ернинг пайдо бўлишидан бошлаб, унда қандай хайвонот ва ўсимлик дунёси борлиги, геологик жараёнлар, қуёш тизими, тоғ жинслари, зилзилалар, вулқон отилишлари, Ўзбекистон бойликлари билан бир қаторда бутун дунёдан келтирилган ноёб топилмаларни, фойдали қазилмаларни борлиги ва уларнинг аҳамияти ҳақида экскурсия ўтилди ва бу уларни геология сохасида илм олишга бўлган иштиёқларини янада оширади.

Admin

Давлат геология музейи йиллар давомида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиб қелмоқда, шунингдек махаллий сайёхатчилар ва блогерлар билан ҳам хамкорлик қилмоқда. Жорий йилнинг 31 август куни махаллий сайёхатчилар ҳамда “Uzbek Tales!” ютуб каналининг яратувчилари Давлат геология музейига ташриф буюришди. Ташриф чоғида уларга музей тарихи, геологик жараёнлар, фойдали қазилмалари, ноёб минераллари, хайвонот ва ўсимлик қолдиқлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Видео лавхани хавола орқали кўришингиз мумкин - YouTube

Admin

Чет эл университетлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ёш авлодни геология ва палеонтология фанларига қизиқиш уйғотиш мақсадида, жорий йилнинг 28 июн куни Словакия Республикаси Кошице шаҳридаги Павл Йозеф Шафрик номидаги Университети профессори Мартин Кундрати палеонтология йўналишида ўзи шуғулланиб келаётган илмий ишлари, Ўзбекистонга ташриф буюриши мақсади хақида музей ходимларига ва Ёш мутахассисларга тақдимот ўтказади.

Маълумот учун: 2020 йил 30 ноябр куни Давлат геология музейи ҳамда Словакия Республикаси Кошице шаҳридаги Павл Йозеф Шафрик номидаги Университети билан ўзаро илмий хамкорлик меморандуми Ўзбекистондаги Словакия Республикаси элчихонасида Словакия Республикаси Узбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори иштирокида имзоланган. Меморандум имзолашдан мақсад: геология, палеонтология, музейшуносли сохаларида ўзаро хамкорликдир.

Admin

Жорий йилнинг 19-20 июнь кунлари Геология фанлари университети талабаларининг Оқсоқота ўқув-дала амалиёти дастури асосида Давлат геология музейи раҳбари Ахмедшаев Ахмаджон Шаякубович ва университет профессор-ўқитувчилари иштирокида “Очиқ дарслар”, ўқув машғулотлари ва маънавий-марифий тадбирлар бўлиб ўтди.

Admin

Жорий йилнинг 8 – июн куни, Геология фанлар университетига бириктирилган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Сайрам” махалла фуқоролар йиғини ёшлари Давлат геология музейига ташриф буюришди. Ташриф чоғида ёшларга геология фанини тарихи, сохаси тоғ жинслари, минераллар, динозавр топилмалари тўғрисида экскурсия ўтилди.

Admin

Давлат геология музейи билан танишиш ҳамда ёзги таътилни мароқли ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 8 – июн куни Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги 89 – мактаб ўқувчилари Давлат геология музейга ташриф буюришди. Музей ходимлари ёшларни Она юртимизнинг бойликлари ва фойдали қазилмалари билан яқиндан таништиришди ва мактаб ўқувчилари минераллар, тоғ жинслари оламига шўнғиб кетишди.

Admin

Жорий йилнинг 4 июн куни Давлат геология музейига Миробод туманидаги 110-мактаб ўқувчилари музей экспонатлари билан танишиш учун ташриф буюришди. Музейга саёхат давомида ходимлар томонидан мароқли экскурсиялар ўтказилди ва ўқувчилар қизиқиш билан томоша қилишди.

Admin

Беморларни реабилитация жараёнини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг 3 июн куни Давлат геология музейига Рухий касалликлар клиник шифохонаси беморлари ва малакали шифокорлар экскурсияга ташриф буюришди. Музейга ташриф чоғида экскурсоводлар томонидан музейимиз тарихи, геология сохаси ва музей экспонатлари тўғрисида қизиқарли маълумотлар бериб ўтилди. Беморларга реабилитацияда ёрдам кўрсатиш мақсадида музейга кириш ва экскурсия ўтиш, хайрия асосида амалий ёрдам курсатилди.

Admin

Жорий йилнинг 3 июн куни Давлат геология музейига Яккасарой тумани, 118 – мактаб ўқувчилари ташриф буюришди. Ташриф мобайнида музей ходимлари томонидан қизиқарли экскурсиялар ўтказилди, музейимиз экспонатлари ва геология сохаси тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

Admin

Жорий йилнинг 24 май кун Давлат геология музейи директори томонидан KUN.UZ мухбирларига интевью берилди. Интервью мобайнида Ўзбекистон ҳудудидан олиб кетилган динозавр қолдиқлари, ҳақида сухбат бўлиб ўтди.

Мақолага ўтиш - Kun.uz

Admin

Жорий йилнинг 21 май куни Давлат геология музейида "Ёш геолог" олимпиадасини шаҳар босқичи карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, очиқ ҳавода бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳридаги барча туманлардан ғолиб бўлган 48 нафар ўқувчи қатнашди. Олимпиаданинг шаҳар босқичида иштирок этиш учун йиғилган иштирокчиларга (ўқитувчилар, туман табиий фанлар бўйича услубчилари ва ота-оналар) тест ўтказилиш қоидалари тушунтирилди. Тест натижалари текширилган сўнг “Ёш геолог” Олимпиадаси Шаҳар босқичи 3 нафар ғолиб аниқланди. Барча иштирокчиларга сертификат ва совғалари берилди. Ғолиб ўқувчиларга диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Admin

Ҳозирги кунда музейлар фаолиятини ривожлантириш, маданий меросимизни асраб авайлаш, жаҳон миқёсида тарғиб этиш, ўсиб келаётган ёш авлод онгида фахр-ифтиҳор туйғуларини шакллантириш борасида олиб борилаётган ишларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Давлат геология музейи "18-май Халқаро музейлар куни"ни байрами муносабати билан "Табиат дурдоналари" деб номланган янги кўргазмани ташкил қилди. Кўргазмалар залида ноёб минераллар, антиқа экспонатларни бир сўз билан айтганда Табиат дурдоналарини кўриш мумкин.

Admin

Жорий йилнинг 16 май кун Давлат геология музейи директори томонидан KUN.UZ мухбирларига интевью берилди. Интервью мобайнида олтин, Ўзбекистондаги олтин конлари, олтин қазиб олиш, сочма олтин конлари, ҳақида сухбат бўлиб ўтди.

Мақолага ўтиш - Kun.uz

Admin

Жорий йилнинг 6 май куни давлат геология музейига KUN.UZ муҳбирлари ташриф буюришди. Ташриф чоғида музей директори Аҳмаджон Аҳмедшаевдан интервью олишди. Интервью музей экспонатлари, геологиянинг ривожидаги аҳамияти, музейнинг ёшларнинг дунёқараши шаклланишидаги аҳамияти ҳақида бўлиб ўтди.

Мақолага ўтиш - Kun.uz

Admin

Жорий йилнинг 3 май куни Давлат геология музейига KUN.UZ мухбирлари ташриф буюришди. Ташриф чоғида уларга музейимиз тарихи, экспонатлари, геология сохаси тўғрисида экскурсися ўтказилди, маъқола чиқаришга керакли маълумотлар тақдим этилди.

Мақолага ўтиш - Kun.uz