
Жорий йилнинг 28 май куни Давлат геология музейи директори Япониянинг Цукуба университети профессори Кохеи Танака ва Цукуба университетининг докторанти Анваров Отабек билан Zoom платформасида видеоконференция учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув мобайнида Цукуба университети олимлари ва Геология музейи билан тузилган меморандуми асосида 2022 ва 2023 йилларда қўшма Ўзбек-Япон илмий палеонтологик экспедиция натижалари бўйича мухокамалар олиб борилди.
Қўшма Ўзбек-Япон илмий палеонтологик экспедиция натижалари кўра 2023 йилда Навоий вилояти Учқудук туманида жойлашган Жарақудуқ худудида, Жанубий Фарғона ва Тошкент вилояти Паркент туманлари ўрганилди ва 1000 яқин флора ва фауна (қолдиқлари, таксонлари, тошқотмалар) аниқланди. Йиғилган ҳайвонлар намуналари турли гуруҳларини ўз ичига олади, улар орасида икки табақали молюскалар ва гастроподлар, акула тишлари, балиқ умуртқалари, тошбақа косаси, тимсоҳ ва динозаврларнинг суяклари ва тишлари, шунингдек, тошқотган ўсимликлар бўлаклари.
Расм №1 Акула тишлари
Расм №2 Тошбақа косаси бўлакоари
Ҳозирда палеонтологик тадқиқотлар давомида тўпланган намуналар ҳамда Давлат геология музейида сақланаётган намуналарни Цукуба Университетида замонавий рентгенли микрокомпьютерли томографиядан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинмоқда ва ўрганилмоқда.
Расм №3 Динозавр изи
Микрокомпьютерли томографиядан фойдаланилган ҳолда таҳлил қилинаётган намуна балиқнинг жағ суяги деб хисобланяпти.
Расм №4 Тахминан балиқ
Учрашув давомида қўшма Ўзбек-Япон илмий палеонтологик экспедиция натижалари бўйича Геология музейи ходимлари билан биргаликда таҳлил қилинган ва ўрганилган маълумотлар асосида илмий коференцияларда тақдимотлар ўтказиш, мақолалар чоп этилиш, Ўзбекистон ва Япония музейларида кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилмоқда.
(c) 2016-2017 Давлат Геология музейи