ҲАБИБ Мухамедович АБДУЛЛАЕВ (31.08.1912 - 20.06.1962) Қирғизистон ССР Ўш вилоятининг Аравон қишлоғида туғилган
Ўзбек ҳалқининг истеъдодли ўғли Ҳабиб Абдуллаев 1912 йил 31 августда деҳқон Абдулла Мирмуҳаммад ўғли оиласида дунёга келди.
1930 йил июлида Ўш вилоят комсомо қўмитаси қарори билан Ҳ.Абдуллаев Ўрта Осиё давлат университетининг (ҳозирда ЎМУ) тайёрлов курсига юборилади. Уч ойни ичида курсларни муваффақиятли тамомлайди ва 1930 йилни октябрида Ўрта Осиё геология-қидирув институтига (хозирда ТТУ) киради.
ОЎЮ ни битиргандан кейин X.М.Абдуллаев «Ўрта Осиё геологик трести» нинг дала геологик қидирув партияларидан бирининг бошлиғи этиб тайинланади. Биринчи дала мавсумини тугатгач, Москва геология-қидириш институтига (МГҚИ), Е.Е.Захаровнинг фойдали қазилмалари кафедрасига аспиранурага киради.
Бир вақтни ўзида X.М.Абдуллаев Лангар конини ўрганиш бўйича партиянинг бошлиғи бўлиб ишлайди. 1939 йилда у «Лангар вольфрам конининг геологияси ва генезиси» мавзусидаги диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилади.
Ушбу йилларда X.М.Абдуллаев, Ўзбекистондан Москвага юборилган Ғ.А.Мавлонов, Н.А.Кенесарин, А.Б. Баталов ва бошқа ёш мутахассислар билан бирга, сабот ва матонат кўрсатган ҳолда фан билан шуғулландилар, ўша даврнинг етук олимлари томонидан берилган тажриба ва билимларни зўр иштиёқ билан ўзлаштирдилар. У диссертацияни ҳимоялагандан сўнг, Москвада кафедра ассистенти бўлиб ишлайди, педогогик тажриба орттиради. 1940 йилда СССР олий таълими бутуниттифоқ қўмитасини қарори билан уни Тошкентга, Ўрта Осиё индустриал институтининг тоғ факультетини фойдали қазилмалар кафедрасига доцент ловозимига юборишади. Айнан шу ерда юқори малакали кадрларга ўткир тақчиллик сезилар эди.
1941 йилда X.М.Абдуллаевни Совет Иттифоқи Коммунистик партияси сафига қабул қиладилар. Бир неча ой ўтгандан кейин у Ўрта Осиё политехника институтига директор,- кейин эса, Ўзбекистон КП МҚни саноат бўлими мудири этиб тайинланди. Улуғ Ватан урушининг оғир йилларида партия ва хукумат X.М.Абдуллаевга катта давлат вазифа топширди- Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг раиси ўринбосари бўлди, 1944 йилдан эса, бир вақтни ўзида Давлат режалаштирини раиси лавозимида ишлади. Хабиб Мухамедович катта ташкилотчилик қобилиятини намоён этди, бор кучини мамлакатнинг халқ хўжалигини кўтаришга, барча ресурсларни Ватанимизни мудофаа қобилиятларини оширишга сафарбар этишга, янги саноат объектларини яратишга, Тошкенга эвакуация қилинган корхоналарни тезда ишга туширишга бағишлади.
Айниқса у, геолог сифатида стратегик ҳомашёнинг янги конларини очиш ва ишга тушириш тўғрисида кўп жон куйдирди.
Уруш йилларида, Ҳ.М.Абдуллаевнинг бевосита иштирокида Ўзбекистонни қора металлургиясини тўнғичи бўлган –Бекобод заводи яратилди. Совет Армиясининг эхтиёжлари учун у кўп эътибор қаратди, алоҳида Ўзбек дивизиясини яратишда катта ҳисса қўшди, фашист босқинчилари устидан тезроқ ғалаба қилиши учун барча лозим бўлган ишларни қилди.
Фронтни ва мамлакат ичкарисини лозим бўлган ресурслар билан таъминлашдаги хизматлари учун партия ва Совет Иттифоқи хукумати Ҳ.М.Абдуллаевни Меҳнат Қизил Байроқ ордени ва Қизил Юлдуз орденлари билан тақдирлади.
Маъсулиятли давлат максабларини эгаллаб турган ҳолда, Ҳ.М.Абдуллаев илмий ва педагогик фаолиятини тўхтатмайди. 1943 йилда ЎзССР ФА муҳбир аъзосилигига сайланди, 1946 йилда эса «Ўра Осиённи шеелит таркибли скарнлари» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилади. Ўша йилнинг ўзида Ҳ.М.Абдуллаев Республика фанлар Академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлиб сайланди, вице-президент ва бир вақтни ўзида Геология институтнинг директори бўлди.
Ҳақиқатдан ҳам, X.М.Абдуллаевнинг илмий фаолияти асосан маъдан генезиси муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган. Бу муаммога атоқли олимлар, маъдан конларини тадқиқ этишнинг асосчилари - В.А.Обручев, С.С.Смирнов, Ю.А.Билибин, Д.С.Коржинский, В.И.Смирнов ва бошқалар катта эътибор қаратганлар. Ҳ.М. Абдуллаев томонидан скарн-маъданли конларни муфассал ўрганиш, Ўрта Осиё тоғ саноатининг ривожланишида катта рол ўйнади, ўша пайтда жуда катта баҳс-мунозараларга сабабчи бўлган, маъдан ҳосил бўлишнинг назарий масалаларини ишлаб чиқишда салмоқли ҳисса киритди.
Ҳ.М.Абдуллаев скарнларда магматизм ва эндоген маъдан ҳосил бўлиш орасида боғловчи ҳалқани кўрди, ушбу геологик ҳосилалар – магматик жинслар ва эндоген тавсифдаги маъданлар ўртасидаги қонуниятли боғланишни исботлаб берди. Академик В.А.Обручев X.М.Абдуллаевнинг «Ўрта Осиёнинг шеелит таркибли скарнлари» (1947г.) монографиясига берган тақризида кўрсатадики, монография Ўрта Осиё каби бундай шеелит таркибли ўлкаларда скарн-маъданли ҳосилалар ҳақида асосий геологик-минералогик маълумотларни умумлаштирувчи йирик иш бўлиб ҳисобланади.
Монографияда, Ғарбий Ўзбекистон, Хисор-Зарафшон тоғ тизимларидаги скарн-маъданлит ҳосилаларни муфассал тадқиқ этиш натижаларидан ташқари, Ўрта Осиёнинг бошқа районларидаги шеелит таркибли скарнларни ўрганишларнинг асосий хулосалари баён этилган. X.М.Абдуллаев бу соҳадаги кўпгина илмий тадқиқотларни чуқур тахлил этди ва якун чиқарди, уларнинг натижалари Н.А.Смолянинов, Б.А.Баскин, В.М.Бирюков, Н.В.Нечелюстов, В.Э.Поярков, Н.Д.Ушаков, Д.Д.Мотин, В.С.Мясников, А.Н.Енгаличев, А.Б.Баталов ва б. (Ғарбий Ўзбекистон ва Қурама бўйича); А.Б.Габелко, А.В.Пуркин, Р.А.Мусин, М.Д.Троянов (Олой бўйича); В.М.Бирюков, К.Л.Бабаев, В.Н.Гаврилова, Я.Г.Тер-Оганесов, М.М.Карпов (Олатов); Б.Н.Наследов, П.П.Чуенко, А.В.Москвин, И.Г.Магакьян, В.М.Цветков ва б. (Зарафшон-Хисор тизими бўйича) ишларида келтирилган.
Монографияда Ҳабиб Муҳамедович Абдуллаев томонидан чиқарилган- скарн ҳосил бўлиш жараёнлари ва улар билан боғлиқ маъданлашувлар, уларнинг таснифига тегишли асосий хулосалар, кейинги тадқиқотларни асосларига ётдилар. Муаллифнинг назарий низомлари, шунингдек амалий тавсиялари Ўрта Осиё шеелит таркибли скарнларни йирик ўлкаси деб хулоса чиқаришга имкон беради, ҳамда бутуниттифоқ аҳамиятидаги бир қатор янги объектларни топишга ёрдам берди.
1949 йилда академик Д.С.Белянкин таҳрири остида темир, вольфрам, ва қалайи конларини шалланиш ва жойлашиш шароитлари ёритилган 1949 йилда Ҳ.М.Абдуллаевнинг «Ўрта Осиёнинг металлогенияси очерки», монографияси чиқди. Натижалари фойдали қазилма конларини ҳосил бўлиши ва жойлашиш қонуниятларини, шунингдек гидротермал маъдан осил бўлишида гранитоидларнинг ролини аниқлашга имкон берувчи Ғарбий Ўзбекистондаги бажарилган ишлар ушбу районни янги тоғ-саноати тугуни сифатида геологик расмийлаштиришда жиддий ҳисса бўлиб ҳисобланди. Ғарбий Ўзбекистонда вольфрам рудниклари – Лангар, Ингичка ва Қўйтош, графитли – Тазқазган вужудга келди.
Буларнинг барчаси ЎзССР ФА тизимида, ОЎЮида ва ЎзССР Геология Министрлигида геолог илмий кадрларни ўсишига, шунингдек петрологик-металлогеник йўналишларни тараққий этишига йўл қўйди. Натижада Мурунтов туридаги янги конлар ва бир қатор бошқа конлар очилди. Ҳ.М.Абдуллаев ва унинг илмий ходимлари, геолог мутахассислар томонидан тўпланган материаллар, маъдан ҳосил бўлиш ва металлогения назариясига муҳим ҳисса қўшган, йирик монографик ишни яратиш учун асос бўлиб хизмат қилди. Бу тадқиқотларни марказий масаласи – гидротермал маъдан ҳосил бўлишда гранитоид интрузивларнинг ролини ўрнатишдан иборат.
1950 йилда, Тошкентда Ҳ.М.Абдуллаев томонидан 1954 йилда Москвада қайта нашр қилинган- «Маъданлашувнинг интрузиялар билан генетик боғлиқликлари» китоби босиб чиқарилди. Монография қизғин, узоқ муддатли баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди. Муаллиф қуйидаги масалаларни чуқур илмий тахлилларга жалб этди: – тектогенез, магматизм ва маъдан ҳосил бўлишларни ўзаро муносабатларини ўрнатиш; – магмадан кейинги маъданлашувларни гранитоид интрузиялар билан генетик боғлиқликларини намоён этиш; – гранитли магмани ва магмадан кейинги эритмаларни петрокимёвий ихтисослашувларида ассимиляцион жараёнларнинг ролини аниқдаш .
Натижада магма ва магмадан кейинги эритмаларни металлогеник ассимиляцион ихтисослашишлари концепцияси илгари сурилди, шунингдек магманиннг металлогеник ихтисослашишлари ҳақиаги гипотезадан келиб чиқадиган, маъдан конларини таснифлаш принциплари кўриб чиқилди. 1957 йилда Москвада Ҳ.М.Абдуллаевнинг, худди шундай маъданлашувнинг интрузия билан генетик боғлиқликларига бағишланган «Дайкалар ва маъданлашувлар» деб номланган тўртинчи монографияси дунёга келди.
Унда дайка ҳосилаларини турлари ва уларни маъданли конларга муносабатлари баён этилди, маъдан- ва дайка ҳосил бўлишларининг асосан, магматик формациялар ҳамда унинг намоён бўлишини турли шакллари билан боғлиқликлари контурлари белгиланди. Дайкалар ва кичик интрузиялар бўйича янги маълумотлар асосида магма ва магмадан кейинги эритмаларнинг ассимиляцион ихтисослашишлари ҳақидаги концепцияга ойдинликлар киритилди.
Буларни барчаси фақат катта назарий аҳамиятга эга эди, бироқ тезда амаллий қўлланишларини топди.
1958 йилда «Чотқол-Қурама тоғлари магматизми ва металлогениясининг асосий чизгилари” монографияси пайдо бўлади. Бу Ҳ.М. Абдуллаев раҳбарлигидаги ЎзССР геология Министрлиги ва ЎзССР ФА геология Институти петрологик-металлогеник гуруҳининг беш йиллик тадқиқотларини натижаси бўлди.
1960 йилда Ҳ.М.Абдуллаев «Ўрта Осиё магматизми ва металлогенияси» ишини нашр эттириб чиқарди. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистоннинг кўпгина ишлаб чиқариш ва илмий муасасаларида тўпланган жуда катта материаллар тахлил этилди ва умумлаштирилди.
1958 йилдан бошлаб Ҳ.М.Абдуллаев маъдан –петрографик ўлкаларни ажратиш ва таснифлаш устида ишлай бошлади. 1958–1961 йилларда у ушбу муаммо бўйича бир қатор мақолалар чоп эттирди ва СССР ФА академиги В.И.Смирнов таҳрири остида, вафотидан кейин нашр этилган, монографияни тайёрлади. Унда алоҳида худудларнинг геологик, геотетоник, металлогеник хусусиятларини чуқур тахлиллари берилган, структуравий-геологик зоналар, маъдан-петрографик ўлкалар ва маъданли районлар ажратиш ва таснифлаш принциплари таклиф этилган. X.М.Абдуллаев кенг тафаккур, ўткир ақл соҳиби эди, кўпгина мураккаб масалаларни тез ва аниқ моҳиятига етар, ҳамда хал этарди, маъсулиятли топшириқларни бажаришга илмий ходимларни, бутун жамоаларни сафарбар этарди. Ҳ.М.Абдуллаев доимий равишда Ўзбекистон ва Ўрта Осиёдаги қардош республикаларнинг ишлаб чиқариш ва илмий геологик муасасаларига геологик тадқиқотларни бош йўналишларини ишлаб чиқишда маслаҳатлар берар эди.
Республиканинг геология фани ва амалиётда эришган катта ютуқлари Ҳ.М.Абдуллаевни фаолиятлари билан чамбарчас боғлиқ. Уни ташаббуси билан, тўртта йирик илмий муасасалар: геология ва геофизика Институти, нефт ва газ конлари геологияси ва қидириш Институти, гидрогеология ва мухандислик геологияси Институти ва Ўрта Осиё геология ва минерал хомашё Институти ташкил этилган.
Ушбу институтларда, унинг ташаббуси билан прогрессив йўналишлар тараққий этди, янги ғоялар туғилди, геологиянинг долзарб муаммолари ҳал қилинди. Ҳ.М.Абдуллаев томонидан геологларни катта гуруҳини бирлаштирувчи, Ўрта Осиёнинг турли регионларида самарали тадқиқотларни бошлаб берган металлогеник мактаб яратилди.
1952 дан 1955 йилгача Ҳ.М.Абдуллаев ЎзССР ФАнинг геология-кимё фанлари бўлимини раиси бўлиб ишлади кейин 1956 йилнинг октябригача –ЎзССР Министрлар Советининг раис ўрибосари, 1956 йилдан 1962 йилгача Ҳ.М.Абдуллаев – ЎзССР ФА президенти. Ҳабиб Муҳамедович катта илмий-ижтимоий ишларни олиб борди. У илми-техника жамиятини раиси (1947-1948 йй), ЎзССР ФА хузуридаги координацион Кенгашнинг раиси (1947-1960 йй.), Бутуниттифоқ минерологик жамиятининг Ўзбек бўлимини раиси (1950-1962гг.), ТошПИ геология-қидирув факультетининг Давлат малака комиссияси раиси (1942-1962гг.), Илм-фан ва техника соҳада Ленин мукофоти бўйича Республика қўмитасини раиси (1959-1962 йй) ва СССР Министрлар Советини қошидаги Ленин мукофоти бўйича қўмитанинг аъзоси эди. У Француз геология жамиятининг ҳақиқий аъзоси (1960 й.) ва Буюк Британия Минералогик жамиятнинг ҳақиқий аъзоси (1960 й.) этиб сайланган.
Ҳ.М.Абдуллаев СССР Олий Советига депутатликка, ЎзССР Олий Советига дупутатликка, Ўзбекистон компартиясини МҚга аъзолигига, ЎзКП ИҚ аъзолига, КПСС XXI съездига делегат, Ўзбекистон Компартияси съездларига делегат этиб сайланган. У турли илмий сессиялар, Москвада, Тошкентда, Олма-Отада, Киевда ва бошқа шаҳарларда кенгашлар ўтказиш бўйича ҳарёқлама ташкилий ишларни амалга оширди. Мехико (1950 й.) ва Копенгаген (1961 й.) шаҳарларида бўлиб ўтган Ҳалқаро геологик конгрессларида иштирок этган. Ҳ.М.Абдуллаевнинг рус ва ўзбек тилларида нашр қилинган, тарих илм-фан техника, халқ хўжалигини, республика маданиятини ривожлантиришга масалаларига бағишланган монография, брошюра ҳамда мақолалари кенг илмий жамотчилик орасида машҳурликга эга. Уларнинг барчаси, Хабиб Мухамедовичнинг вафтотидан сўнг, 1964-1969 йилларда «Фан» нашриётида тайёрлаган ва чоп этилган, унинг етти жилдлик тўлиқ асарларига киритилган. Кўрсатилган кўпгина асарлари қаторида уни қуйидаги китобларини таъкидлаб ўтиш лозим «Совет Ўзбекистони» (ижтимоий-иқтисодий очерк; 1949 й.), «Ўзбекистоннинг ер ости бойликлари социализм хизматида» (1949 й.), «совет фанига 40 йил» (1958 й.); мақолалар – «Оммада сиёсий ва илмий билимлар» (1948 й.), «Ўзбекистонни фан-техника жамиятларининг вазифалари» (1952 й.). «Ўзбекистон халқ хўжалиги ва маданиятининг гуллаб-яшнаши учун» (1952 й.), «Илмий билимларга эга бўлинг» (1959г.), «Инсоният тараққиёти ва бахти учун» (1959 й.). Асарларини еттинчи, охирги жилдига Ҳабиб Муҳамедовичнинг фан ва техникани, республика халқ хўжалигини ривожлантиришнинг турли масалалари бўйича ваъзлари, нутқлари, интервьюлари киритилган.
ЎзССР ФАнинг вице-президенти, кейинчалик эса президенти бўлган ҳолда, Ҳ.М.Абдуллаев Академия ишларини тубдан қайта ўзгартирди, унинг фаолиятини яхшилади. Академиянинг тезда ўсиши, уни малакали кадр олимлар билан мустаҳкамланиши, бир қатор илғор илмий йўналишларни, институтларни, лабораторияларни яратилишлари - Ҳ.М.Абдуллаевнинг сидқидилдан қилган меҳнатларини натижасидир. Ҳ.М.Абдуллаевнинг бевосита тўғридан-тўғри қилган хизмати, масалан, ЎзССР ФА тизимида йирик илмий марказ – атом ректори билан Ядро физикаси Институти ташкил қилинди ва у республиканинг фаҳри бўлиб ҳисобланади.
Ҳ.М.Абдуллаев катта педагогик ишларни олиб борди. ЎзССР Фанлар Академиясининг геологик институтларида ва ОЎЮларида аспирантларни ўқитишдан ташқари у Тошкент политехника институтининг геология-қидириуув факультетида металлогения курси бўйича лекцияларни олиб борди. Бу ерда у мамлакатда биринчи бўлган металлогения ва петрология кафедраларини яратди.
Ҳ.М.Абдуллаев томонидан илмий нашрларни такомиллаштиришда кўпгина ишлар қилинди. У монографиялар, илмий ва илмий-оммабоп журналларни таҳрир этар эди, ЎзССР Фанлар Академиясининг тахрир кенгашининг раиси, «ЎзССР ФАнинг хабарномаси» ва «Бутуниттифоқ минералогик жамиятининг Ўзбек бўлимини расмий маълумоти», геологик серияларнинг бош мухаррири, «Совет геологияси» журнали (СССР Геология ва ер қаърини мухофазалаш Министрлигини органи) тахрир жамоасининг аъзоси, «Фан ва турмуш» журналининг тахрир жамосининг аъзоси ҳисобланарди.
Партия ва хукумат, мамлакатнинг илмий жамоаси Ҳ.М.Абдуллаевнинг фидокорона ва сермахсул меҳнатларини юқори баҳоладилар. У Ленин ордени, Икки марта Меҳнат Қизил Байроқ орденлари, учта Қизил Юлдуз орденлари, ”Ҳурмат белгиси” ордени ва ВДНХнинг кичик Олтин медали билан тақдирланган. X.М.Абдуллаевга Ленин мукофоти лауреати унвони берилди .
1962 йилнинг 20 июнида, эллик ёшида, ушбу ажойиб инсоннинг юраги урушдан тўхтади. У ижодий қуввати гуллаган пайтда бизлардан кетди. X.М.Абдуллаевни вафоти тўғрисидаги хабар бутун Ўзбекистон маҳнаткашларини, барча Ўрта Осиё, Қозоғистон, Москва, Ленинград ва мамлакатнинг бошқа кўпгина шаҳарларининг илм-фан намоёндаларини ларзага келтирди.