Жорий йилнинг 20 ноябрь куни Мирзо Улуғбек тумани 27-сонли умумтаълим мактабида “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир жараёнида тадбир қатнашувчилари ўртасида савол-жавоб виктаринаси бўлиб ўтди ва шунда виктарина ғолибларига Давлат геология музейига ташриф буюриш учун билетлар берилди.
Тадбирда Мирзо-Улуғбек тумани ҳокимлиги бошчилигида, Давлат геология музейи ходимлари, “Олимлар” МФЙ фаоллари, Академик проффесор ўқитувчилар, Ахборот-коммуникацион технологиялари университети домласи, Ўзбек миллий академик драма театр актёрлари хамда миллий эстрада хонандалари қатнашишди. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.