Жорий йилнинг 8 апрел куни Давлат геология музейига Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 22-сонли мактаб ўқувчилари ташриф буюришди. Ташриф чоғида геология сохаси, музейимиз тарихи, экспонатлари, ўлкамизнинг бебаҳо бойликлари ҳақида сўзлаб берилди.
Жорий йилнинг 7 апрел куни “Минерал ресурслар институти” Давлат муассасасига бириктирилган Тошкент шаҳаридаги Мирзо-Улуғбек туманида жойлашган 225-сонли умумтаълим мактаб ўқувчилари Давлат геология музейига ташриф буюришди. Ташриф чоғида музейимиз мутахассислари томонидан қизиқарли экскурсиялар уюштирилди.
Жорий йилнинг 6 апрел куни Россия Федерацияси Урал давлат кончилик университети ректори Давлат геология музейига ташриф буюрди. Ташриф чоғида Ернинг пайдо бўлишидан бошлаб то бугунги хаётда унда қандай ўсимлик ва хайвонот дунёси яшагани, қандай фойдали қазилмалар борлиги, музей тарихи, заллари, экспонатлари ва Геологияни ривожланиши тўғрисида қизиқарли маълумотлар олди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган 26.12.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги №ЎРҚ-509-сон Қонуни муносабати билан Давлат геология музейи ходимлари томонидан “Дунё бўйлаб” телеканали мухбирларига интервью берилди. Интервью беришдан мақсад, геология соҳаси ходимлари кунини Оммавий Ахборот Воситаларида ёритиш ва оммага етқизишдир.
Давлат геология музейи МДХ давлатлари ораси таниқли ва эхтиромга сазовор музейлардан биридир. Қирғизистон Республикаси Ош шаҳрида жойлашган “Грамматей” номли ўқув муассасасидан мактаб ўқувчилари музейга ташриф буюришди. Музейга ташриф давомида музей тарихи, геология сохаси, Ер ости бойликлари ва Ўзбекистон геология мактаби тўғрисида қизиқарли экскурсиялар ўтказилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021й. 10 март №96-Ф сонли Фармойишига биноан, Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида 13 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда. Давлат геология музейи ходимлари ушбу умумхалқ хайрия хашарида фаол қатнашмоқдалар.
2021 йил 10 март куни Давлат геология музейида Тошкент шаҳридаги 263 мактабнинг 7-8 синф ўқувчилари ўртасида “Ўзбекистон геология мактаби” тадбири ўтказилди. Бу тадбирдан кўзланган мақсад мактаб ўқувчиларини геология фанига қизиқтириш. Тадбирда ўқувчиларга экскурсия ўтказилди, экскурсия ниҳоясида ўқувчиларни билимлари текширилди ва уларга эсдалик совғалар улашилди.
Тошкент шаҳар мактаблари билан биргаликда ишлаш ва турли синф ўқувчиларини Давлат геология музейи фаолияти билан таништириш, ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасида геология сохасига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида 2021-йил 1-март куни Тошкент шаҳар Миробод туманининг 110-сонли Ихтисослаштирилган Давлат Умумтаълим мактабида география ва иқтисодиёт ойлиги очилиши бўлиб ўтди. Давлат геология музейи томонидан бу тадбир учун музей экспозицияси ва буклетлар тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 июндаги №3080 Қарорига мувофиқ Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом Цивилизацияси Маркази биноси барпо этилмокда.
Марказнинг биринчи қаватида музей ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда. Музейнинг “Фан”, “Беруний” бўлимларида буюк аждодларимизнинг ер ости маъданлари, уларни аниқлаш, қазиб олиш, қайта ишлаш борасида оламшумул кашфиётларини намойиш этиш мақсадида, мамлакатимиз ҳудудидаги ноёб ер ости бойликлари намуналари билан тўлдиришмоқда. Бу мақсадни амалга ошириш учун Давлат геология музейи томонидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, адабиёт, маданият, санъат ва оммавий ахборот воситалари соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ жорий йилнинг 26 декабр куни “Туркистон саройида” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг “Давлат геология музейи” директори Аҳмедшаев Аҳмаджон Шояқубович давлат мукофоти “Дўстлик” ордени билан тақдирланди.
Жорий йилнинг 25 декабр куни Давлат геология музейида, "Ёш геолог" олимпиадасини шахар босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошкент шахридаги барча туманлардан ғолиб бўлган 21 нафар ўқувчи қатнашди. “Ёш геолог” Олимпиадаси Шаҳар босқичида қатнашчиларига ва 3 нафар ғолиб иштрокчилари Диплом, сертификат ва совғалар билан тақдирланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги Ф-5598-сон Фармойиши билан тасдиқланган “Қатағон курбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш, улар хотирасини абадийлаштириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ишчи гурухи”нинг қарори билан 2021 йил 10 январга қадар жойларга чиқиб худудлардаги олий таълим муассасалари тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейларига ажратилган бинолар, улардаги экспозицияларнинг холатини, шу жумладан лойиҳаларини ва дизайнларини ўрганиб чиқиб, уларни намунавий ҳолга келтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш топширилган.
Топшириқни ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 12 декабр куни ишчи гурух аъзолари Давлат геология музейи директори А.Ахмедшаев билан вилоятлардаги худудий музейларни ўрганиш ишлари бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 30 ноябр куни Давлат геология музейи ҳамда Словакия Республикаси Кошице шахридаги Павл Йозеф Шафрик номидаги Университети билан ўзаро хамкорлик меморандуми Ўзбекистондаги Словакия Республикаси элчихонасида Словакия Республикаси Узбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори иштрокида имзоланди. Меморандум имзолашдан мақсад: геология, палеонтология, музейшуносли сохаларида ўзаро хамкорликдир.